Гол урган Шомуродов ҳақида устози нима деди?

  • 14 сентябрь, 09:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ниҳоят Туркия Суперлигасида ҳам голлар ҳисобини очгани ўзбекистонлик мухлисларни қувонтирди.

Tecno

“Рома”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олинган 30 ёшли ҳужумчи “Истанбул Башакшехир”га ўтганидан бери мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Бунгача УЕФА Конференциялар лигасида олтита учрашувда битта самарали пас узатган ҳамюртимизнинг янги жамоасида дебют голини уриш учун тўққизта ўйин керак бўлди.

Туркия чемпионатининг бешинчи турида “Башакшеҳир” жуда кучли рақиб – “Бешиктош” майдонига сафар қилишига тўғри келди.

“Истанбул Башакшеҳир” раҳбарияти жамоани мавсумга тайёрлаган Чағдаш Атанни истеъфога чиқариб юборган эди. Энди унинг ўрнини немис футболида ном қозонган собиқ футболчи Нури Шахин эгаллайди.

Клубдаги ўзгаришлар туфайли “Башакшеҳир”га қисқа муддат клубнинг режалаштириш ва стратегия бўлими директор Марко Пеццайуоли шуғуллантирди.

“Башакшеҳир”нинг рақиб майдонидаги ўйини жамоага маҳоратли мураббий етишмаётганини кўрсатди. Жамоа баҳснинг 71-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Бироқ ҳатто дуранг натижани ушлаб қолишга ярамади. Мезбонлар сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини ҳам киритишни уддалади ва “Бешиктош” 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан кейин Марко Пеццайуоли қуйидагича фикр билдирди.

- Бу ергача етиб келиш осон бўлгани йўқ. Биз фақат икки марта машғулот ўтказдик. Халқаро танаффусда ўз терма жамоаларига бориб келган футболчилар орасида жароҳат олганлари кўп бўлди. Шу боис, биз 11 киши билан машғулот ўтказишга мажбур бўлдик. Лекин ўйинчиларнинг жанговар рруҳини сақлаб қолишга уриндик.

Мен биз очко олишга муносиб ўйнадик, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, натижа эса биз кутгандек бўлмади. Қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмадик. Қулай вазиятлар яратилганда ўйинда ижобий кеча бошлайди.

Иккинчи бўлим анча барқарор ўтди. Стандарт вазиятлардан самара чиқаришга уриниб кўрдик. Умуман олганда биз ўйин амалиёти етишмагани учун мағлуб бўлдик.

Элдор Шомуродов биринчи голини урди ва мен бундан жуда хурсандман. Бу голдан кейин Шомуродовнинг ўзига бўлган ишончи ошади.

Энди янги бош мураббий Нури Шахин қўл остида “Истанбул Башакшеҳир” янада ижобий ўйнаб, яхши натижаларни қўлга киритади, - деди Марко Пеццайуоли.

“Истанбул Башакшеҳир” Туркия чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 21 сентябрь куни ўз майдонида “Антальяспор” жамоасига қарши ўтказади. 

Гвардиола Ҳусанов борасида якуний қарорга келди

Россияда Файзуллаевни эслаб қолишди...

Ҳусанов борми? Гвардиола кимлар ўйнамаслигини айтди

Кутиб олинг, Ҳусанов келди!
Ўзбекистон кутилмаганда жаҳон чемпионати фаворитлари рўйхатига киритилди, фақат...

ЕЧЛ олдидан Ҳусанов ва 12 футболчи “хавф” остида!

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!