
Тоуни: "Мен учун Саудия лигаси АПЛ билан бир хил даражада"
"Ал-Аҳли" клуби ҳужумчиси Айвен Тоуни Криштиану Роналдунинг Саудия лигаси даражаси ҳақидаги гапларига қўшилди. Аввалроқ, "Ан-Наср" форварди Саудия Арабистони чемпионати топ-5 лигалар қаторига киришини айтганди.
"Роналду бутун дунёни кезиб чиқди ва эҳтимол мендан кўра кўпроқ нарсани билади, чунки мен фақат Премьер-лига, Чемпионшип, шунингдек, Англия биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаганман.
Мен учун Саудия Арабистони лигаси Премьер-лига билан бир хил даражада. Агар "Ал-Аҳли" Премьер-лигада бўлганида, ёмон ҳаракат қилмасдик ва кучли тўртликка яқин бўлардик. Бу сифатли лига ва одамлар буни тан олишлари керак.
"Ал-Ҳилол" "Манчестер Сити"га қарши ўйнаб, уларни мағлуб этганини кўрдик (клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 4:3 ҳисобида). Мен твит ёзмоқчи эдим, лекин уйда мени ўлдиришлари мумкин эди, шунинг учун индамадим. Лекин одамлар "Ҳилол" даражасини кўрди.
Саудия Арабистонида даража юқори. Бу ерда футбол ўйнашни билишади. Бу ерда футболчилар Премьер-лигадагидек машҳур эмас, аммо ўйнашга қодирлар кўп", - дейди "Ал-Аҳли" ҳужумчиси.
Фикрлар