“Тоттенхэм”нинг энг қиммат ўйинчиси жамоадан кетмоқчи

  • 21 август, 2021, 23:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” тарихида энг қиммат трансфер қилинган Танги Ндобеле асосий таркибга кира олмаётгани учун жамоани тарк этишни мақсад қилди.

Tecno

Лондонликлар бу футболчи икки йил муқаддам 60 миллион еврога”Лион”дан сотиб олган эди. Ўтган мавсумда собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо билан чиқиша олмаган франциялик ярим ҳимоячи янги мураббий Нуну Эшпириту Сантунинг ҳам ишончини қозона олмаяпти.

Санту ҳам Ндомбеле хизматидан фойдаланишни режалаштирмаяпти ва ўйинда майдон марказига бошқа футболчиларни майдонга туширмоқда.

Ндомбеле ўтган мавсумда 33 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта тўп  ва иккита ассист ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!