 
                Ти Жей Диллашоу: “Мераб Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасида реванш бўлиши керак”
UFC нинг икки карра собиқ чемпиони Ти Жей Диллашоу грузиялик Мераб Двалишвили ва россиялик Умар Нурмагомедов ўртасида реванш ўтказилиши лозимлигини таъкидлади.
“Кўплаб жангчилар хато қилишди — улар Мерабни йиқитишга уринмади ҳам. Умар эса буни уддалади. Шунинг учун мен Умар билан иккинчи жангини кўрмоқчиман. Кимдир Двалишвилини партерга тортиб, у ерда ушлаб тура оладими? Унинг партердаги маҳорати қай даражада? Мен буни билмайман”, — деди Диллашоу "JAXXON" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Нурмагомедов ўртасидаги тўқнашув январь ойида, "UFC 311" турнирида бўлиб ўтган ва унда грузиялик жангчи очколар эвазига ғалаба қозонганди.



Фикрлар