Тезкор хабар! Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси тўхтатилади

  • 12 март, 2020, 18:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсум беллашувларини тўхтатади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра Европа футбол иттифоқи бу борада қарорни қабул қилиб бўлган ва тез орада расман эълон қилади.

Мусобақаларнинг тўхталишига сабаб коронавируснинг қитъада кенг тарқалиши билан боғлиқ.

Айтиш керакки, ҳозирги кунгача сайёрамизнинг 126 минг нафар инсон ушбу вирусни юқтириб олган. Уларнинг 4,5 мингдан ортиғи ўлим билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!