Гвардиола финалдаги мағлубият сабабини айтди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” жорий мавсумни соврин билан якунлашдаги ягона имкониятини ҳам бой берди. “Шаҳарликлар” Англия кубоги финалида “Кристал Пэлас”га 0:1 ҳисобида ютқазди. Умар Мармуш эса, 11 метрлик белгидан тўп кирита олмади.

Беллашувдан кейин манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди.

-  Биз ўйинга тузган режамиз иш бермагани учун ютқаздик. Лекин мен бундан афсусда эмасман. Жамоамда имкониятлар бўлди. Бироқ рақиб жарима майдончаси ичида ҳимояланувчиларнинг кўплиги гол уришга қийинчилик туғдирди.

Энди биз бироз дам оламиз. Чунки Европа Чеммпионлар лигасига чиқиш учун олдиндаги финалга тенг икки ўйингача тикланиб олишимиз шарт, - деди Хосеп Гвардиола.

Таъкидлаш жоизки, “Кристал Пэлас” Англия кубогини қўлга киритиб, ўз тарихида илк бор нуфузли соврин соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!