
Гвардиола учрашув қаҳрамони билан нега уришиб қолди?
Англия кубогининг финалида “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гардиола учрашув қаҳрамони – Кристал Пэлас” дарвозабони Дин Хендерсен билан келиша олмай қолди.
Хендерсон биринчи бўлимда Умар Мармушнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини қайтариб, жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берди.
- Хендерсон ўз манфаатларини ҳимоя қилди, биз эса ўзиминикини. Ўйин вақти йўқотилди. Мен вақт чўзиш охирги дақиқаларда бўлишини тўғри тушунаман. Лекин илк дақиқалардан бундай қилишни қабул қилиб бўлмайди. Хендерсон британиялик, инглиз футболида ўйнаш керак.
Тўғри ҳамма истаганини қилиши мумкин. Биз гол уришимиз керак эди. Хендерсон вақт чўзгани учун ютқазганимиз йўқ. Бизга 10 дақиқа қўшиб беришди. Лекин гап ритмнинг пасайиб кетишида.
Барча мухлислар майдондаги 22 нафар футболчи тинимсиз ўйнашини кўргани келган. Мен мухлислар кутган ўйинни намойиш қилишга уринаман. Бору шу. Томоша чиройли бўлиши керак. Шундан бўлса-да, рақиб дарвозабонини тушунаман. Бу масала бўйича барча саволлар бош ҳакамга берилиши керак, менга эмас, - деди Хосеп Гвардиола.
Учрашувдан кейин испаниялик мураббий Хендерсонни қўли билан кўрсатиб, унинг ҳаракатларига эътироз билдирди. Бундан ташқари, Гвардиола дарвозабонга қўл бермади. Учрашув давомида вақтни чўзиб келган Дин Хендерсон сариқ карточка билан огоҳлантирилган эди.
Фикрлар