
Тезкор! МЮнинг 4 футболчиси "Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Бугун АПЛ 28-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур тўқнашув олдидан "қизил иблислар" таркибда бир қатор йўқотишларга дуч келди. Жумладан, Криштиану Роналду, Люк Шоу, Эдинсон Кавани ҳамда Рафаэль Варан бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.
Фикрлар