Тер Штеген рафиқаси билан ажрашди

  • 09 Mar 23:02
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Марк-Андре тер Штеген ўзининг ижтимоий тармоқларида рафиқаси Дани билан ажрашганини эълон қилди ва унга максимал даражада ҳурмат кўрсатишни сўради. Немис дарвозабони ажралиш сабаблари ҳақида батафсил тўхталмади. 

"Эҳтиёткорлик билан ўйлаб кўрганимиздан сўнг Дани ва мен йўлларимизни айро қилишга қарор қилдик. Тасаввур қилганингиздек, бу қарор осон қабул қилинмаган. Бироқ бу иккимиз учун ҳам фойдали, деб ҳисоблаймиз", - деб ёзади тер Штеген. 

Журналист Лорено Васкес берган маълумотга кўра, унинг рафиқаси шахсий мураббийи билан дарвозабонга ҳиёнат қилган. "Кўк-анорранглилар" кипери айни вақтда Барселонадаги меҳмонхонада истиқомат қилмоқда. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!