
Тер Штеген жамоа билан бўлаётган можарога ойдинлик киритди
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоа билан муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади. Немис посбони эртага бел соҳасидаги жарроҳлик амалиёти учун Бордо шаҳрига жўнаб кетади.
Футболчини Барселона аэропортида кутиб олган журналистлар ундан клуб билан можаро ҳақида сўрадилар.
"Клуб билан муносабатларим яхши. Ҳар доим яхши бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Бу ўзгармаган" — дея таъриф бериб ўтган германиялик футболчи.
Шунингдек, у жисмоний ҳолати ҳақида ҳам фикр билдирди:
"Агар операция қилишга тўғри келаётган бўлса, демак, нимадир яхши эмас, тўғрими?" —қисқача гапириб ўтди каталонияликлар дарвозабони.
Фикрлар