Тер Штеген “Барса”га қаттиқ зарба берди

CHERY AUTO

“Барселона” асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўзининг жароҳати ҳақида Ла Лигага топшириладиган тиббий хулосани имзолашдан бош тортди.

Tecno

Гап шундаки, тиббий хулосада германиялик голкипернинг даволаниш жараёни тўрт ой давом этиши белгиланган. Агар бу ҳужжат Ла Лигага топширилса, “Барселона” Марк-Андре тер Штеген ўрнига бошқа футболчини чемпионат қайдномасидан ўтказиш ҳуқуқига эга бўларди.

Каталонияликларга биринчи рақам эгасига айланиши кутилаётган янги дарвозабон Жоан Гарсияни рўйхатдан ўтказиш учун битта бўш жой керак бўляпти.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, раҳбарият билан муносабати бузилган дарвозабон клубга ён босгиси келмади ва ҳужжатни имзоламади.

“Барселона” раҳбарияти тер Штегеннинг бу “қилиғи”ни жиддий қабул қилди ва клуб юристларига дарвозабон хатти-ҳаракатлари бўйича қонуний жазо чорасини топишни топширди.  

Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз ҳамюртига анча аввал асосий дарвозабон бўла олмаслигини айтган. Клубдагилар Марк-Андре тер Штегеннинг кетишини истаяпти. Тажрибали посбон эса, жаҳон чемпионатидан олдин жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
05/08/2025 17:14
тер Штеген тугри килган. барса томонидан унга нисбатан нотугри иш килинмокда