
Теннисчиларимиз Италияда олтин медални қўлга киритди (Фото)
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик беллашувларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов сўннги ҳал қилувчи финал ўйинида Жанубий Корея вакиллари Сеочанг Хонг ва Санхуи Шинни 7:5, 4:6, 10:5 ҳисобида таслим этди.
Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон талабалари Универсиадасининг теннис бўйича баҳсларида терма жамоамиз аъзолари олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Санжар ва Ҳумоюн терма жамоамизга Универсиаданинг олтин медалини келтирди. Бунгача делегациямиз ҳисобида 4 та бронза медали бор эди.
Фикрлар