Ҳусанов, хотиржам бўл, шеригинг кетмайди!

  • 19 август, 17:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг муҳим ўйинчисига айланиб бораётган қанот ҳимоячиси Рико Льюиснинг ўйинидаги ўсиш бошқа клубларнинг ҳам эътиборини ўзига тортмоқда.

Tecno

Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Ноттингем Форест” раҳбарияти “шаҳарликлар”дан Жеймс МакЭйтини олганидан кейин Рико Льюисни ҳам сўрай бошлади.

“Манчестер Сити” ўйинчиларига харидорларнинг кўпайиб кетишига чемпионат арафасида бош мураббий Хосеп Гвардиола таркибни қисқартириш ва бир неча футболчиларга жавоб бериш лозимлиги ҳақидаги гаплар туртки бўлди.

20 ёшли Рико Льюис анчадан бери ўнг қанот ҳимоячиси позицияда Матеуш Нуньешнинг соясида қолиб кетаётган бўлса-да, ўтган мавсумнинг ўзида барча турнирларда 44  та ўйин ўтказишга улгурди. Янги мавсумда жуда кучли бошлаган англиялик ҳимоячи тақдирини “Манчестер Сити” билан боғлашга ва бошқа клубларга ўтмасликка қарор қилди.

- Шахсан ўзим клубдан кетишимни ҳеч қачон тасаввур ҳам қилиб кўрмаганман. Ҳар доим “Сити”да ўйнашни истаганман. Бу менинг орзум.

Мен ҳозир атрофимда жамланган футболчилар билан ўйнашим менга энг яхши ўйинларимни намойиш қилиш имконини беряпти ва мен бундан жуда бахтиёрман.

Табиийки, ҳамма ҳам муайян кафолат ва келажаги хавфсизлигини истайди. Лекин барибир ҳамма нарса яна ўзимга боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ўзимни кўрсатишда давом этишим керак. Мен ўтган мавсум олдингисига қараганда кўпроқ ўйнадим. Шу боис, мақсадим битта ва аниқ – асосий таркибдаги жойимга эгалик қилиш, - деди Рико Льюис.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити”нинг энг нохзик нуқтаси ўнг қанот ҳимоячи ҳисобланади. Жамоани Кайл Уокер тарк этганидан кейин бу нуқтада асосан Матеус Нуньес ва Рико Льюис ўйнаб келмоқда.  Англия футболи мутахассислари ўнг қанот ҳимоясида бу икки ўйинчи ўрнини асли марказий ҳимоячи бўлган Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ёпа олишини алоҳида тилга оляпти.

21 ёшли ўзбекистонлик легионер ўтган мавсум Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Реал”га қарши Мадридда ўтказилган учрашувда ҳимоянинг ўнг томонида ўйнаб, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе каби юлдузларга қарши муносиб ўйнаган эди.

Хосеп Гвардиола ёзда АҚШ мезбонлик қилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Айн” жамоасига қарши баҳсда ҳам Абдуқодирни худди шу позицияда синаб кўрди.

Демак, энди бошланган мавсум давомида “Манчестер Сити” ўнг қанотини Матеус Нуньес ва Рико Льюис  ҳимоя қилиб боради. Абдуқодир Ҳусанов эса, зарур паллада ҳимоя марказидан ўнгга кўчиб ўтиши мумкин бўлади.

Машҳур легионеримизни ўзи чемпион бўлган жамоага қайтаришяпти

Ҳусановчи? Гвардиола биринчи ўйиндан кейин ким кетиб, ким қолишини айтди

Ҳусанов “бойваччалар” қаторига қўшилди

Ҳусанов Гвардиоланинг ўзи ҳақидаги гапи тўғри эканини исботлади

Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!

Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!