"Tashkent chess" Тошкент шаҳар ҳокими кубоги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

  • 22 Dec 23:07
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Пойтахтимизда мукофот жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этган "Tashkent chess" турнири бўлиб ўтди. Бугун "Ренессанс" кино уйида турнир ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Tecno

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов сўзга чиқиб, бундай мусобақалар шахмат спортини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.

Мусобақада 15 та давлатдан 400 нафарга яқин шахматчилар иштирок этди. 9 тур натижаларига кўра, ҳиндистонлик Адҳибан Башкаран 7.5 очко  билан чемпионликни қўлга киритди ва 100 миллион сўмга ҳам эга чиқди. Иккинчи ўрин 7 очко жамғарган Тимур Гареевга насиб этган бўлса, учинчи поғонани қозоғистонлик Азамат Утегалиев банд этди.

Қуйида тақдирлаш маросимидан фотогалереяни томоша қилинг:

Comments

You must be logged in to commet!