
Тарихий учрашувда футболчиларимизнинг ўйини қандай баҳоланди?
2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган БАА ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Шу тариқа, Миллий терма жамоамиз А-гуруҳида 18 очко тўплаган ҳолда Америкада бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланма олди. Терма жамоамиз аъзоларининг ўйини "СофаСcоре" томонидан баҳоланди.
Дарвозабон: Ўткир Юсупов 8.4.
Ҳимоячилар: Ҳожиакбак Алижонов 7.4, Абдуқодир Ҳусанов 6.8, Рустам Ашурматов 7.1, Ҳусниддин Алиқулов 7.0, Фаррух Сайфиев 6.8.
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков 7.1, Отабек Шукуров 7,3.
Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов 7.5, Остон Ўрунов 6.5, Элдор Шомуродов 6.1.
Захирадан майдонга тушганлар: Аббосбек Файзуллаев 6.7, Шерзод Насруллаев 6.4, Ҳожимат Эркинов 6.5, Абдурауф Бўриев 6.3.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг навбатдаги ўйини 10 июнь Тошкентда Қатарга қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар