Таэквондо WT. Осиё чемпионатининг дастлабки кунида бронза медаль қўлга киритилди!

  • 16 May 17:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун Вьетнамда таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати бошланди. Бундан бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигидаги дастлабки медалига сазовор бўлди. Аниқроғи, эркаклар ўртасида -54 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиев якунда бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Tecno

Ҳамюртимиз саралашда Япония ва Таиланд вакилларини мусобақадан чиқариб юборди. Бироқ ярим финалда қитъамиз рейтингида пешқадамлик қилаётган покистонлик Шаҳзаиб Ханга имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.

Бугун шунингдек эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Амирбек Тўраев ҳамда аёллар ўртасида -46 кг вазн тоифасида Зебинисо Ҳошимжонова ҳам Осиё чемпионатида иштирок этди. Афсуски, ушбу спортчиларимиз мусобақани медалсиз якунлашди.

Comments

You must be logged in to commet!