Таэквондо WТ: Осиё чемпионатида яна 3та медаль қўлга киритилди. Иккитаси олтин

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 24-август куни Ветнамнинг Хошимин шаҳрида кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олганди.

Tecno

Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам худди биринчи кунда бўлганидек уч нафар ҳамюртимиз совриндор бўлди.

-45 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Беҳруз Салимов барча рақибларини таслим қилди ва олтин медални қўлга киритди.

+65 кг вазнда эса яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Ҳидоятов ҳам мусобақада барчадан кучли эканини исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.

-55 кг вазн тоифасида терма жамоамиз аъзоси Аминахон Камалова ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медали соҳибасига айланди.

Икки кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 3та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медали мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!