Супертўпурар 300 миллион еврони рад этди

  • 7 октябрь, 12:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейн Саудия Арабистонининг бадавлат клублари нишонида турибди.

Tecno

Яқинда Bild нашри “Ал-Ҳилол” клуби 31 ёшли ўйинчига ҳар мавсум учун 100 миллион евро маош кўрсатилган уч йиллик шартнома беришга тайёр экани ҳақида маълумот чиқарган эди.

Таниқли журналист, Кристиан Фалькнинг аниқлик киритишича, шайхлар Ҳарри Кейн “Бавария”га кўчиб ўтишидан аввал ҳам моҳир тўпурарни Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга ундаган экан.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозир тажрибали ўйинчини фақат “Бавария” варианти қизиқтиради ва Кейннинг бошқа клублар билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш имтаги йўқ.

“Бавария” етакчисига айланиб қолган Ҳарри Кейнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Бу муддат яна узайтирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!