Суперлиганинг бир ўйинида уч қарама-қаршилик

CHERY AUTO

Суперлига 4-турида "Қўқон-1912" – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Қўқонликлар матбуот хизмати беллашув олдидан қизиқ маълумотни тақдим этди.

Tecno

Ушбу баҳсда ўтган мавсумни "шунқорлар" сафида ўтказган Шоҳназар Норбеков майдонда "Қўқон-1912"га қарши тўп тепиши мумкин. Шунингдек, ўтган йили "Металлург" сафида ўйнаган Шаҳзодбек Нурматов ҳам собиқ жамоаси "Металлург"га қарши ҳаракат қилиши мумкин.

Ва яна ўтган мавсумда Яйпаннинг "Турон" жамоаси сафида бирга майдонда тўп тепган Фозил Мусаев ҳамда Билолхон Тошмирзаев бир-бирига рақиб бўлиши кутиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!