 
                Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни таслим этди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибидан устун келди. 
87-дақиқада Кирил Колосниченко томонидан киритилган гол сурхонликларга 3 очко тақдим этди. Қизиқарлиси, унинг ўзи гол бўлишидан икки дақиқа аввал пенальтидан унумли фойдалана олмаганди. 
Шу тариқа, "Сурхон" очколари сонини 6 тага етказиб олди. "Лочинлар" ҳисобидаги 8 очко эса ўзгаришсиз қолди. 
            
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season


 
                                    
 
                                    
Фикрлар