Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Tecno

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Учрашувнинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечмоқда.

  • 90+2'

    Ўткир бурчакдан Алижонов зарба йўллади. Унинг уриниши ҳам аниқ кетмади.

  • 90+1'

    Ашурматов шогирдларининг кам сонли зарбаларидан навбатдагиси ноаниқ кетди.

  • 90'

    Ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Бамба қулай имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Аъзамов ҳавфни бартараф этди.

  • 88'

    Карточкалар кўпайиб кетди: Владимир Козак Бобир Акбаровнинг оёқларига зарба берди.

  • 87'

    Драган Черан ҳам рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам Насибуллаев уни аяди.

  • 85'

    Ўйин асабий тарзда давом этмоқда. Бобир Акбаров Машариповга жароҳат етказиб қўйиши мукин эди.

  • 83'

    Алижонов рақибини алдаб ўта олмади. Вазият бой берилди.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ҳамидулло Абдулҳамидов ҳисобни қисқартирди.

  • 79'

    Майдонда ҳаракат қилган Сардор Азимов ўрнига Муҳсин Норматов туширилди. Шунингдек, Филип Раевац ўз ўрнини Бек Абдуллаевга бўшатиб берди.

  • 78'

    Қарши ҳужумга ўтган қўқонликлар вазиятни бой беришди.

  • 76'

    Дублни расмийлаштирган Игорь Сергеев ўз ўрнини Эрен Дердийокка бўшатиб берди.

  • 74'

    Владимир Козакнинг узатмасидан кейин шериклари тўпга зарба йўллади. Дарвозабон ҳавфни бартараф этди. Аммо бироз аввал ишлатилган қўполлик мабаб ўйин тўхтатилди.

  • 72'

    Ўйини ўхшамаган Норбеков ҳам алмаштирилди.

  • 70'

    Одил Ҳамробеков ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига қолган вақтда Абдуллаев ҳаракат қилади.

  • 67'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Қарши ҳужумдан унумли фойдаланган "шерлар" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Машариповнинг қулай узатмасидан кейин яқиндашина майдонга тушган Аброрбек Исмоилов гол киритди.

  • 66'

    Аъзамов иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 63'

    Шоҳназар Норбековнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 61'

    "Пахтакор" таркибида ўзгариш: майдонда ҳаракат қилган Егор Кримец ҳамда Сайфиев ўз ўрнини Анзур Исмоилов, Шерзод Аъзамовга бўшатиб берди.

  • 59'

    Якуба Бамбанинг чап оёқда йўллаган тўпини Суюнов ушлаб олди.

  • 58'

    Техник ҳаракатлар кўрсатаётган Машариповнинг оёғига Ойбек Рустамов ортдан зарба берди.

  • 57'

    Арвеладзе шогирдлари тўп назоратини кучайтирмоқда.

  • 55'

    Чап қанотдан Сайфиевнинг берган узатмасидан шериклари наф чиқара олишмади.

  • 53'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган "Пахтакор"нинг қулай имкониятини рақиб аъзоси Аваз Маматхўжаев зарарсизлантирди.

  • 51'

    Бамба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 50'

    Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам "шерлар" фаолликни қўлга олмоқда.

  • 48'

    Бамба ҳужумда рақибини қўллари билан бироз туртиб юборди.

  • 46'

    Тайм бошидаёқ "Пахтакор" вакиллари кетма-кет 2 бор бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бироқ иккаласи ҳам якунда ҳеч қандай фойда келтирмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтди. Навбат бизники.

  • 45'

    Рефери биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус!

  • 43'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ

    Жарима майдончасидан тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйган Бердиевнинг ҳаракатидан сўнг Игорь Сергеев аниқ зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди.

  • 42'

    Ҳамробековга нисбатан Сардор Азимов бироз қалтис ўйнади.

  • 41'

    Шоҳназар Норбеков бу сафар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 39'

    Бамбанинг узатмасидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Норбековнинг зарбасини Суюнов қайтарди.

  • 38'

    Ашурматов шогирдлари қарши ҳужумга ўтиш жараёнида хатога йўл қўймоқда.

  • 37'

    Жарима майдончаси ташқарисидан Черан ноаниқ зарба йўллади.

  • 35'

    Букчак тўпини қисқа паслар билан ўйинга киритган "шерлар"дан тўпни олиб қўйган "Қўқон-1912" футболчилари тезкор қарши ҳужумга югурди. Лекин Бердиевнинг олдинга берган паси ноаниқ кетди.

  • 34'

    Машарипов жамоадоши Сергеев билан комбинация ташкиллаштирди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисида чиқариб юборди.

  • 33'

    Ён чизиқдан жарима майдончасига ташлаб берилган узатмага Якуба Бамба ноаниқ зарба йўллади.

  • 31'

    Достон Ҳамдамов 3 рақиби орасидан жамоадошларига пас узата олди. Бироқ шериклари вазиятни давом эттира олмади.

  • 30'

    Қўқонликларнинг хавфли ҳужуми узилиб қолди. Суҳроб Бердиев тўпга ета олмади.

  • 27'

    Гол ўтказиб юборган Ашурматов шогирдлари ҳужумга интилишди. Аммо ҳавфни бартараф этган рақиб сардори Кримецга нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 25'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Машариповнинг стандарт вазиятдан узатган тўпини Егор Кримец Сергеев томонга йўналтирди. Игорнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 22'

    Қўқонликлар иккинчи бор огоҳлантирилди. Бу сафар Якуба Бамба сариқ карточка олди.

  • 21'

    Кримец майдонда ётибди. Аммо унинг аҳволи яхшидек кўринмоқда.

  • 20'

    Кримецни оёқларига тепгани учун Филип Раевац сариқ карточка билан жазоланди.

  • 17'

    Шоҳназар Норбеков бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Унинг зарбаси етарлича айланмади. Ўта қулай вазият қўлдан чиқарилди. 

  • 15'

    "Қўқон-1912" вакиллари жарима майдончаси ичида дарвозага ҳавфли зарба беришди. Аммо олдинроқ тўпни ён чизиқдан ўйинга киритишда хатоликка йўл қўйишган экан.

  • 13'

    Қарши ҳужумга ўтишда хатога йўл қўйган "Пахтакор" футболчиларидан тўпни олиб қўйган қўқонликлар хавфли вазият яратишди. Аммо вазият якуни бесамар тугади.

  • 12'

    Бердиев жарима зарбасидан муваффақиятсиз амалга оширди.

  • 10'

    Баҳс кескин қарши ҳужумлар остида давом этмоқда.

  • 8'

    Ҳамробеков Раевацга нисбатан бироз кескин ўйнади. Белгиланган жарима зарбасини тезкорлик билан ўйинга киритган Ашурматов шогирдларининг ҳужуми Норбековнинг зарбаси туфайли якунига етди.

  • 7'

    Биринчи зарба Қўқонликлар томонидан йўлланди. Норбековнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган уриниши хавфли, бироқ озгина ноаниқ кетди.

  • 5'

    Майдон марказида Черанга нисбатан қўполлик ишлатилди. Драган ҳакамдан карточка талаб қилди.

  • 4'

    Илк дақиқалардан "Пахтакор" вакиллари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 2'

    Ўйин бошида "шерлар" ҳужум ташкиллаштиришди. Алижоновнинг узатмаси жамоадоши учун кучлилик қилди.

  • 0'

    Учрашув бошланди

  • 0'

    Ассалому алайкум ўзбек футболи мухлислари. Биз билан эканлигингиздан хурсандмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
18/08/2020 21:10
У килиб БУ килиб хамма уйинлар Тошкент хаммага бир гурсанннн карана вировв учоги уятсенларга пазор Тошкент
Alisher Abduqahhorov
18/08/2020 20:26
qoʻqonga omad tilayman qoʻqon 1912 yaxshi komanda