
Суперлига. "Навбаҳор" Қўқонда ғалаба қозона олмади ва мавсумни 8-ўринда якунлади
Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг сўнгги 26-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” – “Қизилқум” беллашувлари қалин туман сабаб тўхтатилган эди.
Бугун соат 12:00 дан бошлаб водийдаги ҳар иккала баҳснинг қолган қисми давом эттирилди. Жумладан, Қўқондаги ўйин 1:1 ҳисобида ўзгармай қолди.
Шу тариқа “Навбаҳор” мавсумни 9-ўринда якунлаган бўлса, “Қўқон-1912”га 11-ўрин насиб этди.
Фикрлар