Суперҳужумчи рақиб билан музокара қилгани учун расмий учрашувлардан четлатилди

CHERY AUTO

“Ньюкасл”нинг энг зўр ҳужумчиси Александр Исаак мураккаб вазиятга тушиб қолди. Бош мураббий Эдди Хау швециялик ҳужумчи “Ливерпуль” билан музокарага киришгани боис, дастлабки расмий учрашувларни ўтказиб юборишини маълум қилди.

Tecno

- Александр Исаак масаласини муҳокама қилдик ва уни ҳозир умумий гуруҳ билан ишлашига йўл қўя олмаймиз. Бу қанча давом этишини билмайман. Муҳокамаларимиз сирлигича қолиши керак, бироқ мен уни ишга жалб қилолмаслигимни айтишим керак.

Ўзимга қолса, Алекс бугун ўйнашини, эртага яна машғулотларда қатнашишини истайман. Шунисини аниқ айта оламанки, бу ўйинчи сафимизда бўлиши бизни хурсанд қилади.

Мен вазият худди шу шаклда ечим топишини истайман. Аммо “Астон Вилла” билан бўладиган биринчи расмий учрашувимизгача вазият ўзгарадиганга ўхшамайди. Жамоамизнинг муҳим бўлагини йўқотаётганимиз жаҳлимни чиқаряпти, - деди Эдди Хау.

Аввалроқ, Александр Исаак “Ливерпуль”га ўтишга ҳаракат қилаётгани, лекин клуб раҳбарияти уни қўйиб юбормагани ва чемпион жамоанинг 111 миллион фунтлик таклифини қабул қилмагани ҳақида маълумотлар чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!