Суарес: "Месси билан бирга фаолиятимни якунлашни истайман"

CHERY AUTO

Луис Суарес ўзининг Лионель Месси билан бир вақтда фаолиятни якунлаш истаги борлигини маълум қилди. 

Tecno

"Ўйлайманки, биз иккимиз ҳам етарлича катта тажрибага эгамиз. Ҳар биримиз ўзимиз учун тўғри бўлган қарорни қабул қиламиз.

Менинг ҳолатимга келсак, аниқ айта олмайман, лекин у билан бирга фаолиятимни якунлашни хоҳлардим. Чунки бу ҳақда кўп йиллар давомида гаплашиб келганмиз. Бу содир бўлиши мумкин, эҳтимолдан холи эмас. Бироқ, бу шартномаларнинг узайтирилишига ҳам боғлиқ. Ҳар биримиз ўз вақтида тўғри қарорни қабул қиламиз", — дея жавоб бериб ўтди уругвайлик форвард.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчининг "Интер Майами" билан шартномаси 2025 йил охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!