
Стефанос Циципас бешинчи совринини ютиб олди
Грециялик теннисчи Стефанос Циципас Марсель шаҳрида ўтказилган халқаро турнирнинг бош совринини ўзи билан олиб кетди.
Стефанос мазкур мусобақа финалида канадалик Феликс Оже устидан қийинчиликсиз 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Open 13" турнирида ғолиб чиққан С.Циципас фаолиятидаги бешинчи совринини қўлга киритди. Бу ғалаба унга 116,030 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосини олиб келди.
Фикрлар