"Сўғдиёна" учун "Қизилқум" ноқулай рақиб!

CHERY AUTO

Суперлига 13-тур доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Қизилқум" учрашуви Жиззах шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Tecno

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 38 марта тўқнаш келган.

Ўзаро учрашувларнинг 9 тасида жиззахликлар ғалаба қозонган. “Қизилқум” ўйинларнинг 16 тасида зафар қучган. 13 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 50:37, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “бўрилар” 40 очкони қўлга киритган. “Олтин изловчилар”нинг очкоси 61 тани ташкил этади.

стат

Манба: "Қизилқум" ПФК матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!