"Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда супер гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этди (видео)

  • 26 апрель, 2022, 20:10
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Tecno

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов тезкор голи билан жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Зоран Марушич тарози паллаларини тенглаштирди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Дониёр Абдуманнопов супер гол уриб, жамоасига 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, марказий ўйинда ғалабани илиб кетган "Сўғдиёна" очколари сонини 11 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилди. "Лочинлар" 5-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TURDIYEV AKRAMJON
26/04/2022 20:56
Баттар бул така муйлов мухлисларни юкотишда сани хам хиссанг бор