Собиқ футболчи: Уларнинг ҳеч бири Роналдиньо даражасига чиқа олмайди
Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой Роналдиньони футбол тарихидаги энг буюк уч футбочисидан бири деб ҳисоблашини айтди.
"Роналдиньо майдонда одамларнинг хотирасида қоладиган даражада ўйин кўрсатар эди. У нозик техникига эга футболчи, майдоннинг ҳақиқий ижрочиси бўлган. Фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам у билан бир неча бор учрашиб турдик. У доимо қувноқ, юзидаги сеҳрли табассум билан тарихга кириши бежиз эмас. Шубҳасиз, у бутун футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилар сафига киради.
Мен учун биринчи ўринда Месси туради, ундан кейин бразилялик Роналдо ва учинчи ўринда Роналдиньо. Масалан, кеча "Олтин тўп" мукофоти топширилди, ўша даврларда ҳозирги ўйинчиларнинг бирортаси бу совринга яқинлаша олмасди. Айни дамда тўп тепаётган футболчиларнинг ҳеч бири Роналдиньо даражасига чиқа олмайди", - деди россиялик ярим ҳимоячи.



Фикрлар