
Слот: Эҳтимол, у дунёнинг энг яхши ҳужумчисидир
Арне Слот Исакни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблайди.
25 ёшли форвард жорий мавсумда илк бор Швеция - Косова (0:2) учрашувида майдонга тушди.
"Мени энг қувонтирадиган нарса шуки, Исак билан келишувга эриша олдик. Томонлар трансферни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишди. Унинг шартнома имзолагани мен, клуб, мухлислар ва футболчилар учун жуда яхши.
Швеция терма жамоаси мураббийи катта мақтовга лойиқ. Унинг ихтиёрида дунёнинг энг яхши ҳужумчиси бор ва олдинда терма жамоани икки муҳим ўйин кутаётганди. Мураббий тушундики, Исак ҳар икки баҳсда ҳам 90 дақиқа ҳаракат қила олмасди.
Биз ҳам Исакка худди шундай муносабатда бўламиз. Шунинг учун, у ҳар бир учрашувда 90 дақиқа ўйнашини кутманг. Бу яқин вақтлар ичида содир бўлмайди", - деди Слот.
Фикрлар