"Сити"нинг 65 миллион фунтлик таклифи жавобсиз қолди

  • 20 июль, 2020, 13:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти моҳир ҳимоячи Калиду Кулибани қўлга киритиш мақсадида “Наполи”га дастлабки таклифини билдирди.

Tecno

Унга кўра, манчестерликлар  сенегаллик марказий ҳимоячи учун 65 миллион фунт берадиган бўлди. Неаполликлар эса ҳали бу таклифга жавоб қайтаргани йўқ.

“Наполи” хўжайини Аурелио Де Лаурентис грандлар эътиборида турган футболчисини 100 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини маълум қилган. “Манчестер Сити” эса келаси мавсум Англия чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси бош соврини учун жиддий курашиш мақсадида таркибини юлдуз футболчилар билан кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!