
“Сити” юлдузи икки имкониятга эга
“Манчестер Сити”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фернандиньо фаолиятини давом эттириш учун иккита имкониятга эга экани айтилмоқда.
35 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунланади. Биринчи вариант шундан иборатки, “шаҳарликлар” унга бир йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.
Агар бу вариант ўхшамаса, Фернандиньонинг ватанида иш жойи тайин. Бразилиянинг “Атлетико Паранаэнсе” клуби маҳоратли ярим ҳимоячини ўз сафига қайтаришга тайёрлигини билдирган.
Фернандиньо Хосеп Гвардиола жамоасида 2013 йилдан бери тўп тепмоқда. Бу давр ичида Англия премьерлигасида 232 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 18 та голли пас узатди.
Фикрлар