“Сити” юлдузи бошқа лигадан рад этиб бўлмайдиган таклиф олди

  • 30 Dec 10:41
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне Англия Премьер-лигасида энг катта маош олаётган футболчилардан ҳисобланади.

Tecno

Шунга қарамай, бельгиялик ярим ҳимоячи мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этиши келишилган.

Айни пайтда 33 ёшли ўйинчи фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келиши керак. The Times нашрининг маълум қилишича, Жозе Моуриньо бошқараётган “Фенербаҳче” Кевинга АПЛ даражасида маош тўлашга тайёр.

Агар де Брюйне Туркияга келса, “Фенербаҳче” солиқлардан ташқари ўйинчининг қўлига ҳар ҳафта 250 минг фунт тегадиган қилиб, меҳнат ҳақи ажратишини билдирди. Бу ҳақида нуфузли The Times нашри хабар тарқатди.

Кевин де Брюйне олдида АҚШ ва Саудия Арабистони варианти ҳам бор.

Comments

You must be logged in to commet!