"Сити" ёзда Бундеслига юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 07 Mar 17:04
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" "Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц учун жиддий курашмоқда. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк нашри хабар бермоқда.
 
Манбанинг хабар беришича, "Бавария" немис футболчисини ўз сафига қўшиш учун яхши имкониятларга эга деб ҳисоблайди. Бироқ, уни 2026 йилда трансфер қилишга қарор қилган. "Реал Мадрид" ҳам худди шундай фикрда.

Tecno

Шу билан бирга, "Манчестер Сити" 21 ёшли футболчини айнан шу ёзда ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда. "Шаҳарликлар" номидан агент Жованни Бранчини Виртцни инглиз клубига ўтишга кўндирмоқда.

"Сити" футболчи "Байер"да ўзини қулай ҳис қилаётганига қарамай, Вирцга босим ўтказишни давом эттирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!