“Сити” хўжайинлари: Пеп агар шу иш бажарилмаса, жойингни бўшатасан!
“Манчестер Сити”ни ўн йилга яқин вақтдан бери бошқариб келаётган Хосеп Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Бироқ, испаниялик мутахассис ўз лавозимида бу муддатгача қолмаслиги мумкин.
Don Balon нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида келажаги бўйича аниқ режа ишлаб чиқди. Мутасаддилар Гвардиолага клуб талабини етказишга ҳам улгурди.
Унга кўра, Пеп Европа Чемпионлар лигасида жамоанинг муваффақиятли иштирок этишини тамъминлай олмаса, ўрнини бўшатишига тўғри келади.
“Манчестер Сити”нинг халқаро турнирда чорак финалга чиқиши минимум вазифаси сифатида белгиланди. Агар “шаҳарликлар” бу талабни бажара олмаса, бош мураббий алмашади.



Фикрлар