“Сити” ўйинчисини камтарлиги учун тақдирлади

  • 4 октябрь, 15:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” куни кеча бразилиялик легионер Савио билан амалдаги шартномани узайтириб, 21 ёшли ҳужумкор футболчини 2031 йилнинг ярмигача жамоада олиб қоладиган бўлди.

Tecno

“Шаҳарликлар” спорт директори Уго Виана клубнинг қарорига изоҳ берди.

- Савионинг кўплаб ажойиб сифатлари бор  ва  салоҳияти чегара билмас ўйинчи. У табиатан жуда ноёб қобилиятларни ўзида мужассам этган. У кундан кунга қаттиқ меҳнат қилмоқда ва шу билан бирга жуда камтарин йигит.

Бу футболчи узоқ йиллар давомида Хосеп Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорликда ишлаб, жамоамизда муҳим роль ўйнашига ҳеч қандай шубҳа қилмайман, - деди Уго Виана.

Савио аслида “Атлетико Минейро” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йили Европага кўчиб ўтганидан кейин “Труа”, “ПСВ Эндховен” ва “Жирона”да тўп тепган. “Манчестер Сити” иқтидорли ўйинчини 2024 йилнинг ёзида “Труа”дан 25 миллион еврога трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!