
“Сити” бир футболчи кетганини эълон қилди
“Манчестер Сити” раҳбарияти тажрибали дарвозабон Скотт Карсон билан ҳамкорлик алоқаларини узишга қарор қилганини расман эълон қилди.
2019 йилнинг ёзида клубга олиб келинган 39 ёшли голкипер энди “Манчестер Сити” аъзлси ҳисобланмайди. Унинг амалдаги шартномаси тугади ва клуб янги битим таклиф қилгани йўқ.
Ўз даврида Англиянинг энг маҳоратли дарвозабонларидан бири сифатида Англия терма жамоаси дарвозасини ҳам қўриқлаган Скотт Карсон “Манчестер Сити”да рақобатга дош бера олмади. У охирги олти йил ичида атиги икки марта майдонга тушди холос.
Профессионал фаолиятини 2003 йили бошлаган голкипер “Манчестер Сити”га келгунга қадар “Лидс Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Шеффилд Уэнсдей”, “Чарльтон Атлетик”, “Астон Вилла”, “Вест Бромвич Альбион”, “Бурсаспор”, “Уиган Атлетик”, “Дерби Каунти” жамоаларида ўйнаган.
Англия терма жамоаси сафида тўрт маротаба майдонга тушган.
Фикрлар