Шомуродовнинг янги жамоадошини 2 ойда 4 марта ўғри урди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов “топ-5” лигалар таркибига кирувчи А Серияни тарк этиб Туркиядан қўним топди.

Tecno

30 ёшли ҳужумчимиз “Истанбул Башаушеҳир”даги фаолиятини УЕФА Конференциялар лигаси саралаш турниридаги ўйин билан расман бошлаб юборди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Элдорнинг бу жамоадаги иштирокини кузатиш баробарида унинг ёнига келган Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам дебютини кутмоқда.  

Истанбулликлар Элдорни “Рома”дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган бўлса, Аббосни тўлиқ трансфер қилди ва беш йиллик шартнома имзолади. Турклар ўзбек футболчиси учун Москванинг “армиячилари”га 7,5 миллион евро миқдорида бадал пули тўлайди ва Файзуллаев натижаларидан келиб чиқиб, яна 2,5 миллион евро бонус ажратиши кўзда тутилган.

Умуман олганда, янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Истанбул Башакшеҳир” яна бир неча ўйинчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Хусусан, “Бешиктош”дан Ўнур Булут, “Аугсбург”дан Беркай Аслан, “Ал-Иттифоқ”дан Берат Ўздемир, “Гамбург”дан Дэви Зельке, “Касимпошо”дан Нуно да Кошта каби футболчилар келди.

Янги мавсумда Элдор Шомуродов билан ҳужум тандемини ташкил қилиши кутилаётган Дэви Зельке ҳаётида мисли кўрилмаган воқеа рўй берди.

Ўтган мавсумда “Гамбург” сафида тўп тепиб, 22 та гол билан жамоанинг Бундеслигага чиқишига катта ҳисса қўшган ҳужумчи ўз юртини ҳафа бўлиб тарк этди. Гап шундаки, Германиядек ривожланган давлатда ҳам кутилмаган кўнгилсизликлар ва муаммоларга дуч келиш мумкин экан.

Дэви Зелькенинг рафиқаси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орққали Гамбургда охирги икки ой ичида тўрт маротаба ўғрилик қурбони бўлишганини ёзди.

- Балки бу ўғриликлар шаҳардан тезроқ кетишимиз кераклигига ишорадир. Янги борадиган жойимизда бунақа муаммолар бўлмаслигига умид қиламиз, - деди Дэви Зелькенинг рафиқаси Эвелин.

Дэви Зельке футбол сир-асрорларини “Штутгарт”, “Хоффенхайм” ва “Вердер Бремен” клублари ёшлар жамоаларида ўрганган. Профессионал фаолиятини бременликлар сафида бошлаб, кейинчалик анча жиддий клублар – “Лейпциг”, “Герта”, “Кёльн” ва “Гамбург”да ўйнади.

30 ёшли Зельке марказий ҳужумчи ҳисобланади. Клублар миқёсидаги фаолияти давомида жами 403 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 131 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 30 марта голли пас узатган.

“Башакшеҳир” бу футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Умуман олганда, Истанбул клубида ҳозиргача 38 та нафар футболчи бор. Улардан 34,2 фоизи, яъни 13 нафарини легионерлар  ташкил қилади. Бу жамоа сафида Португалия ва Кот-д'Ивуардан иккитадан, Ўзбекистон, Ирландия, Германия, Бразилия, Камерун, Сенегал, Хорватия, Кабо-Вердедан биттадан чарм тўп устаси бор.

Жамоанинг энг қимматбаҳо ўйинчилари Элдор Шомуродов ва ганалик Жером Опоку transfermarkt.world портали экспертлари томонидан 5 миллион еврога баҳоланган. Бироқ, таъкидлаш жоизки, “Истанбул Башакшеҳир”га Аббосбек Файзуллаев расман қўшилиши билан бу статистикалар ўзгаради.

Яъни, легионерлар сони биттага ошади, Ўзбекистондан келган футболчилар икки кишини ташкил қилади ва трансфер суммаси 8 миллион еврога баҳоланган Аббосбек Файзуллаев “Истанбул Башакшеҳир”нинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланади.

Ашаддий рақиб Файзуллаев трансферига муносабат билдирди

“Башакшеҳир” устози муҳим ўйин олдидан Шомуродов ва ўзбеклар ҳақида нималар деди?
Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди
Файзуллаев кетганидан хурсандмиз

Энди битта Шомуродов етишмаяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!