
Шешко: "Жамоада яратилган ижобий руҳ ва оилавий муҳитни ҳис қилдим"
"Манчестер Юнаетед" клуби Бенжамин Шешкони ўз таркибига қўшиб олганини расман эълон қилди. Шешко жамоа сафига келиб қўшилгандан сўнг илк фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу жамоа ажойиб тарихга эга, аммо мени кўпроқ унинг келажаги илҳомлантиради. Клуб келажаки ҳақида гаплашганимизда, бу жамоа ривожланишда давом этиши ва яқин келажакда яна асосий совринлар учун курашиши учун барча шароитлар мавжудлигига гувоҳ бўлдим.
Жамоада яратилган ижобий руҳ ва оилавий муҳитни ҳис қилдим. Бу менинг энг юқори даражамга эришишим ва барча мақсадларимни рўёбга чиқаришим учун энг қулай жой. Аморимдан таълим олишни, жамоадошларим билан мулоқот қилишни ва биргаликда ғалаба қозониб совринлар ютушни интиқлик билан кутмоқдаман",- деди словениялик форвард.
Маълумот учун, Шешко ўтган мавсум "Лейпциг" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол киритган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар