
Шенсни: "Барселона"га ўтишимга аёлим сабабчи бўлган"
"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни ўтган мавсум давомида каталонияликлар сафига қўшилиб, фаолиятини қайта тиклаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу қарорга унинг турмуш ўртоғи асосий сабабчи бўлган.
"Ота бўлиш, шубҳасиз, ҳаётимдаги энг муҳим вазифадир. Уни қанчалик яхши адо этаётганимни билмайман, буни хотиним ва болаларимдан сўраган маъқул. Бу мен ўйнаган энг мураккаб ўйин, аммо айни пайтда энг кўп қониқиш берадигани ҳамдир.
Футболга қайтиш ва "Барселона" сафида тўп суриш мен учун аниқ танлов эмас эди. Мен буни хоҳламаган эдим; аксинча, ниҳоят уй юмушларига ёрдам берадиган ва ўзини ота сифатида тўлиқ намоён қиладиган ҳақиқий ота бўлишга тайёрланаётган эдим. Бироқ хотиним қатъий туриб олди. Бугунги кунгача у буни мен учун ажойиб имконият деб билганми ёки шунчаки мени уйдан чиқариб юбормоқчи бўлганми, аниқ билмайман. Ҳар ҳолда, у ўз мақсадига эришди ва мен ундан жуда миннатдорман", – дея таъриф бериб ўтди тажрибали посбон.
Фикрлар