Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: "Аббос билан Нури Шаҳин ҳақида гаплашдик"

  • 9 октябрь, 21:28
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миллий терма жамоамиз аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан футболчи Туркиянинг "Башакшеҳир" клубида Нури Шаҳин қўл остида ўйнаши қулай эканини айтди.

Tecno

"Кеча Аббос ва Шома билан Ўзбекистон терма жамоасининг янги базасида учрашдим. Аббоснинг "Башакшеҳир"да Шома каби катта ўртоғи борлигидан жуда хурсандман, чунки ҳар доим қўллаб-қувватлаш бўлади. Чет элда ўйнаганингизда бу жуда муҳим омил. Бу фаолиятга, ўйинларга ва ҳатто тикланишга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Элдор менга: "Аббосга озгина вақт керак," деди. У эса трансфер туфайли юзага келган пауза туфайли икки ҳафтани ўтказиб юборди. Ўшанда Аббос фақат залга борарди.

У ўз тафаккури ва ўткирлиги билан асосий таркибда ўйнайди ва тез орада уни кўрамиз. Аббоснинг ҳозир кайфияти жуда яхши, улар бугун Қувайт билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишмоқда. Нури Шаҳин мавзусида яна бироз суҳбатлашдик, у Аббосга ёқади. Фақат озгина кутиш керак, у тайёр - соғлиғи яхши", - деди Ан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!