Каннаваро: “Негативлар — бу доимо бўладиган ҳолат”

  • 9 октябрь, 20:43
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайтга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу беллашув жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро учун дебют ўйин ҳисобланди. Италиялик мутахассис баҳсдан сўнг матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди.

Tecno

"Кеча айтганимдек, ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак. Учрашувни яхши бошладик, машғулотларда ишлаган ғояларимиз самара берди. Футболчилар мени эшитаётганидан мамнунман. Бироқ ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ғалаба билан бошлаш муҳим эди. Энди футболчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эгаман.

Негативлар — бу доимо бўладиган ҳолат. Шу вақтгача танқидлар бўлмаганми? Албатта бўлган. Лекин мен уларга эътибор қаратмайман. Доимо ўз ишим ҳақида ўйлайман. Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак. Футболчиларга биroz агрессив бўлиш кераклигини айтдим. Тўпсиз ўйнаш устида ишлашимиз лозим. Рақиб прессинг қилмаган тақдирда ҳам бунга тайёр бўлиш шарт. Биринчи гол — машғулотлар меваси.

Пенальтини футболчилар амалга оширади, аммо аввало уни ҳис қилиш керак. Бу йўналишда ишлашда давом этамиз. Футболда барча жиҳатни машғулот орқали ривожлантириш мумкин. Файзуллаевнинг ҳолати яхши — бу борада шифокорлар билан гаплашдик.

Ўз устида ишлашда давом этишимиз лозим. Ғалаба қозонаётганда кўпроқ назоратга аҳамият бериш зарур. Ҳисоб 2:0 бўлиб турган пайтда оддий ҳолда тўпни йўқотдик, рақибга имконият бермаслик — энг муҳими. Бироқ футболчилар мен сўраган нарсаларни бажара олишди.

Тўп назорати устида ишлашимиз керак. Майдонда 90 дақиқа давомида фақат югуришнинг иложи йўқ. Шу боис футболчилардан бир-бирини яхшироқ тушуниш талаб этилади.

Бизнинг футбол кўп жиҳатларни ўз ичига олади. Умид қиламанки, футболчилар билан кўпроқ мулоқот қиламиз. Гарчи доим бирга бўлмасак-да, уларга ишонч бериб, видеолар орқали ишлашга ҳаракат қилами", - деди жамоа устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!