
Шахзод Азмиддинов "Пахтакор"ни тарк этди. У энди водийда ўйнайди
"Андижон" клуби ёзги селекция жараёнида таркибини янги ўйинчи билан кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “Пахтакор” клуби табрияланувчиси ва ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган иқтидорли футболчи Шахзод Азмиддинов энди “Андижон” футболчисига айланди. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва футболчи жорий мавсум охирига қадар “Андижон”да ижара асосида тўп суради.
Маълумот учун, Шахзод Азмиддинов 2000 йилнинг 7 август куни таваллуд топган. У 2020 йилдан бери “Пахтакор”да фаолият олиб борган ва шу вақтга қадар 98 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли пас узатган.
Фикрлар