Шахмат. 14, 16, 18 ёшгача ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди (Якуний натижалар)
Жорий йилнинг 3–16 октябр кунлари Албания давлатининг Дуррес шаҳрида шахмат бўйича 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) қоидалари асосида, 11 турдан иборат швецарча тизимда ўтказилди. Унда 83 та давлатдан 720 нафар шахматчи 6 та гуруҳда баҳс олиб борди.
Энг эътиборга молик натижага 14 ёшли шахматчилар ўртасидаги баҳсларда эришилди. Ушбу тоифада иштирок этган иқтидорли шахматчимиз Олимова Руқия 9 очко тўплаб, фахрли 2-ўринни эгаллади ва Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибасига айланди!
Якуний натижалар 18 ёшгача:
Ҳамдамова Афруза – 8 очко, 5-ўрин
Каримова Гулдона – 6,5 очко, 15-ўрин
Актамова Зилола – 6 очко, 34-ўрин
Абдужабборова Васила – 5 очко, 49-ўрин
Назиралиев Қиличбек – 5,5 очко, 66-ўрин
16 ёшгача:
Имомқузиева Нилуфархон – 7 очко, 12-ўрин
Белая Лилия – 6 очко, 32-ўрин
Омонов Асроржон – 7 очко, 15-ўрин
Азизов Саъдулло – 6,5 очко, 33-ўрин
Мухсинов МуҳаммадЮсуф – 6,5 очко, 42-ўрин
Элмирзаев Хондамир – 6 очко, 55-ўрин
Абдуҳақимов Акбарали – 5,5 очко, 72-ўрин
14 ёшгача:
Олимова Руқия – 9 очко, 2-ўрин
Нуруллаева Дилноза – 6,5 очко, 27-ўрин
Давлатова Севинч – 5 очко, 63-ўрин
Исламов Шахзод – 6,5 очко, 38-ўрин
Баҳодиров Абдулқодир – 6 очко, 51-ўрин
Вохидов Саидхўжа – 4 очко, 126-ўрин



Фикрлар