Шаҳзод Убайдуллаев "Шахтёр"да Яхшибоевнинг рақамини олди

  • 29 январь, 2021, 20:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Яқинда Солигорскнинг “Шахтёр” клуби билан уч йиллик шартнома имзолаган Шаҳзод Убайдуллаев ҳозирги пайтда янги жамоаси билан Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти.

Ҳужумчи янги жамоасида қайси рақамда тўп суради? “Металлург”да уни 10-рақамда кўрардик. Яқинда sports.uz сайтига берган интервьюсида “Шахтёр”да 7-рақамни олганини айтди.

Қизиғи шундаки, ўтган мавсумда “Шахтёр”да тўп сурган Жасур Яхшибоев ҳам айнан 7-рақам остида тўп суриб, тўпурарлик маҳоратини кўрсатганди. Шунингдек, Жасур “Шахтёр”даги айрим учрашувларла 22-рақам остида ҳам тўп сурганини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!