
Серж Орье ёзда "Тоттенхэм"дан кетишни хоҳлаганини айтди
“Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Серж Орье ёзги трансферлар даврида жамоадан кетишни хоҳлаганини айтди.
“Ёзда фаолиятимни бошқа ерда давом эттириш ҳақида ўйлаётгандим ва шу сабабли янги мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутдим. Мен бошқа жамоага кетишимни нормал ҳолат деб ҳисоблайман, чунки мен 26 ёшдаман ва терма жамоа аъзосиман, менга эса мунтазам ўйин амалиёти керак”, - дейди ивуарлик футболчи.
Маълумот учун, Орье жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар