
Сергей Лушчан: "Агар "Сурхон"ни ютганимизда ҳам ўша ғалабадан маза қилмасдим"
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.
- “Бухоро”га қарши кечган баҳсда ҳозирги кундаги асосий ва оптимал таркибимиз майдонга тушди. Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Оқ-тепа”га қарши бўлиб ўтадиган кейинги ўйин сунъий майдонда бўлади, шу сабабли, таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Русланбек Жиянов ва Алишер Одиловнинг эса олий ўқув юртида имтиҳони бор. Балки улар ҳам майдонга тушишмаса керак
Педро жамоага мослашиб бормоқда, аммо ҳозирча тил борасида ўртада катта “жарлик” бор. Шу сабабли, ҳозирда Ўринбоев ўйнамоқда. Забиҳилло йигитларни руҳлантира олади, керак пайтда уришиб ҳам туради.
Азимжон Аҳмедовнинг ўтган йилдан қолган жароҳати безовта қилди, шу боис, бугун майдонга тушмади. Жароҳат олган Мирзоҳид Ғофуров ва Музаффар Мўминов индивидуал тарзда машғулотлар ўтказишмоқда.
Масалан, ўтган тур учрашувида “Сурхон”га ютқазгандик. Ўша баҳсда биз ёмон ўйнамадик, шунчаки, рақиб биздан зўр ўйнади. Ҳар жабҳада биздан устунлик қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлди. Ўша ёмон баҳсда ҳам бизда ғалаба учун имкониятлар бўлганди, агар ютганимизда ҳам ўша ғалабадан мен маза қилмасдим, - деди Сергей Лушан.
Фикрлар