Саудия чемпионати. "Ал-Насср" "Ал-Ҳилол" билан жанговар дурангга имзо чекди, Машарипов...

  • 27 декабрь, 2022, 01:27
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони чемпионати 10-туридан ўрин олган "Ал-Насср" - "Ал-Ҳилол" учрашуви ниҳоясига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мезбонлар сафида Андерсон Талиска ҳамда Абдулраҳмон Ғариб гол урган бўлса, меҳмонлар таркибида Одион Игало ва Салим Ал-Довсари тўп киритди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов бош мураббийнинг қарорига кўра "пойтахт дербиси"да иштирок этмади.

Шу тариқа, "Насср" очколари сонини 23 тага етказиб, онлайн жадвалда пешқадамга айланиб олди. 4-поғонадаги "Ҳилол" 21 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!