Шомуродов тушиб, ўйинда бурилиш рўй берган баҳсдан кейин “Башакшеҳир” устози нималар деди?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олган Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби УЕФА Конференциялар лигасида ғалабали сериясини давом этмоқда.

Tecno

Конференциялар лигасининг саралаш турнири иккинчи босқичида Болгариянинг “Черно Море” жамоасини икки учрашувда 1:0 ва 4:0 ҳисобида мағлуб этган истанбулликлар учинчи  раундда  Норвегиянинг “Викинг” клубига рўбарў келди.

Рақиб майдонида ўтказилган биринчи учрашув мезбонлар учун муваффақиятли бошланди. “Викинг” футболчилари турк жамоаси ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, дастлабки дақиқалардан ҳисобни очди.

Беллашувнинг қарийб бир соати давомида Чағдаш Атан шогирдлари вазиятни ўзгартира олмади. Бош мураббий майдонга икки ҳужумчи – германиялик Дэви Зельке ва ўзбекистонлик Элдор Шомуродовни туширди. Қолган дақиқаларда турклар мезбонлар дарвозасини уч бор ишғол қилиб, мағлубиятни ғалабага айлантирди – 3:1.

Ўйиндан кейин Чағдан Атан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Синтетик майдонда бунақа муҳитда ўйнаш жуда қийин. Биринчи бўлимда биз ўйин темпини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Дастлаб, гол уришимиз учун жуда қулай вазиятлар юзага келган эди, лекин бундан фойдалана олмадик.  Брнич ва Да Кошта юз фоизлик голли вазиятларни бой берди.

Иккинчи бўлимни ҳам жуда бўш бошладик. 5-10 дақиқа ишларимиз юришмади. Лекин стандарт вазиятларда жуда яхши ҳимояландик.

Ўйинда бурилиш ясаш учун жисмонан бақувват футболчилар – Дэви Зельке ва Элдор Шомуродовни майдонга туширдик. Кейинроқ улар қаторига Умар Фарук ва Умут қўшилди. Биринчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Денис Тюрюч ҳисобни тенглаштирди.

Биз ҳақиқий жамоавий ўйин кўрсатдик. Бугун асосий қуролимиз жасорат бўлди. Хатодан кейин жасорат кўрсатишни ҳам билиш керак. Биз хато қилдик, лекин шижоатимизни йўқотганимиз йўқ.  Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳам курашни давом эттирдик.

Ҳали ҳаммаси тугагани йўқ. Олдинда жуда мураккаб учрашув кутиб турибди. Бироқ биз устунликка эга бўлдик. Жавоб учрашувида ҳам ижобий натижани қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқишни истайми.

Европа жамоалари Конеренциялар лигасини интизорлик билан кутадиган бўлди. Турнир борган сари қийинлашиб боряпти. Биз аста-секн бўлса-да, олдинга интилишимиз керак. Мақсадларимиз жуда жиддий, - деди 45 ёшли мураббий Чағдаш Атан.

“Истанбул Башакшеҳир” бир ҳафтадан кейин бўладиган жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказади ва ҳар қандай ижобий натижа жамоани кейинги босқичга олиб чиқади.

Кейинги босқич ўйинларида жамоага янги қўшилган Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ёрдам бера олади.

Гвардиола охирги тайёргарлик ўйинига Ҳусановни чақирди!

Файзуллаевнинг салоҳиятини кўрдик! “Башакшеҳир” устози Аббос ҳақида яна нималар деди?

“Манчестер Сити” Ҳусановни танлади

Ҳусановни сўраётган клублар бор, лекин...

Ҳусанов, дўстингни табриклаб қўй!

Ҳаммаси тугади! Ҳусановнинг устозидан нохуш хабар

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

Гвардиола Ҳусанов “ғажиб ташлаган” юлдузни олиб келмоқчи

Ҳусанов бўйича муҳим қарор!

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!