
Самарқандда стол тенниси бўйича катта семинар ўтказилади
19-21 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида стол тенниси бўйича аёл мураббийлар ва ҳакамлар учун ўқув-методик семинар бўлиб ўтади. “Спортда аёллар энг устувордир” шиори остида ўтказиладиган ушбу семинар Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.
Семинарда қуйидаги мавзулари бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади:
– “Ёш ўйинчаларни тайёрлаш усуллари, бошланғич босқичда ўйинчиларни саралаб олиш ва уларни ўқитиш”.
– “Психологлар ва диетологлар тавсиялари”.
– “Замонавий босқичда ҳакамлик учун хатоликлар ва асосий талаблар”.
– “Мураббийлар ва ҳамкамлар учун амалий машғулотлар ва маҳорат дарслари. Кутилаётган натижалар”.
– “Республика стол теннисида меҳнат қилаётган аёл мураббийлар ва ҳакамларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш”.
– “Спортда стол тенниси бўйича юқори натижаларга эришган аёллар иштирокини белгилаш”.
– “Семинар иштирокчиларини машғулотлар услубининг замонавий ютуқлари билан таништириш”.
– “Бошланғич босқичда ёш спортчиларнинг қобилиятларини аниқлаш бўйича психология соҳасида хабардор қилиш”.
– “Олинган назарий ва амалий машғулотлар орқали мураббийлар ва ҳакамларнинг малакасини ошириш”
Фикрлар