
Самарқандда кураш бўйича "Наврўз" байрамига бағишлаб мусобақа ташкил этилди
Самарқандда "Наврўз" байрамига бағишлаб ўзбек кураши бўйича мусобақа ташкил этилди. Ташкилотчилар бош совринга "Нексия-3" машинасини қўйишган эди.
Мазкур мусобақада ўзбек ва дзюдо кураши бўйича юртимизнинг таниқ полвонлари баҳс олиб боришди. Мутлақ вазн тоифасида кечган беллашувда таниқли ёш полвонимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ғалаба қозонди. Хуррамов дзюдо спорти бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ва яқинда ниҳоясига етган Марокаш Гран-присида бронза медалини қўлга киритган эди.
Фикрлар